Картинка-260x175Бугунги кунда халк таълими тизимидаги энг муҳим вазифалардан  бири таълим сифати ва мазмунини янги боскичга кўтариш, маънавий жиҳатдан баркамол, ахлоқан пок, шахсий ва касбий фазилатларга бой, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор, фаол ёшларни шакллантириш, ўкитувчиларнинг билими ва касбий маҳоратини ривожлантириш, уларга амалий методик ёрдам бериш, хусусан, ёш ўкитувчиларнинг танлаган касбига нисбатан иштиёқини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширишдир.

Бу вазифаларни самарали амалга ошириш учун ўзаро тажриба алмашиш усулидан фойдаланган ҳолда “Ўрган-ўргат” номи билан аталган, турли йўналишларни ўзида мужассасамлаштирган тадбирлар мажмуасини амалиётга татбиқ этишни тавсия этамиз. Ушбу ”Ўрган-ўргат”

тадбирлари мактаблар ўртасида, туманлар ўртасида, ўқитувчилар ўртасида, директорлар ўртасида, директор ўринбосарлари ўртасида, ўқувчилар ўртасида бири-бирининг тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, ўзаро дўстона рақобатбардошлик муҳитида иш жараёнини ташкил этиш мақсадида жорий этилади.

Ўрган-ўргат тадбирида иш тажрибаларни ўрганиш ва аниқланган камчиликлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш, кадрларни мавсумий, бир-икки кунлик шаклда алмашиниб ишлаш, бир-бирлари билан фаолиятга (муаммолларни аниқлаш ва ечимини топиш, баъзиларига ўргатиш мақсадида) оид  дебат ўтказиш шаклларидан фойдаланиш мумкин.

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *